Тожикистон Олий лигаси иштирокчиси «Истаравшан» клуби 4 нафар ўзбекистонлик футболчи билан хайрлашди.
Хусусан, ҳимоячи Мирзоҳид Мирзомаҳмудов, яримҳимоячи Сардорбек Саидов ва дарвозабон Шаҳзод Шамсуддинов жамоани тарк этган.
Шунингдек, яримҳимоячи Суҳроб Бердиев ҳам «Истаравшан» билан хайрлашиши кутилмоқда. 35 ёшли футболчи клуб сафида 10 та ўйинда 2 та гол урди ва 1 ассистни қайд этган.
Бундан ташқари, «Истаравшан» сафида ўзбекистонлик футболчилар Жаҳонгир Сафаров, Абдужалил Маназаров, Бобур Қосимов ҳам тўп сурмоқда.