Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

4 давлат “Евровидение — 2026” қўшиқлар танловини бойкот қилишга қарор қилди

4 давлат “Евровидение — 2026” қўшиқлар танловини бойкот қилишга қарор қилди

Испания, Нидерландия, Ирландия ва Словения Исроилнинг иштироки туфайли “Евровидение — 2026” қўшиқлар танловини бойкот қилишга қарор қилди — Reuters.

Швейцариянинг Женева шаҳрида “Евровидение” танловининг ташкилотчиси бўлган Европа эфир узатувчилар иттифоқи аъзоларининг бош ассамблеяси бўлиб ўтди.

Испания, Нидерландия, Ирландия ва Словения Исроилнинг “Евровидение”да иштироки масаласида яширин овоз бериш ўтказишни талаб қилди ва агар Исроилнинг қатнашишига бевоcита рухсат берилса, танловни бойкот билан таҳдид қилди.

Reuters'нинг қайд этишича, бу масала танлов иштирокчилари орасида келишмовчиликка сабаб бўлган. Хусусан, танловнинг асосий ҳомийларидан бири бўлган Германия Исроилга рухсат берилмаса, танловда қатнашмаслигини билдирган.

Натижада Европа эфир узатувчилари иттифоқи бу масалада овоз бериш ўтказишдан бош тортди.

Киритилди: Бугун 10:49. Ўқилди: 193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!