Кўпчилик нега эронликлар Форс кўрфазидаги араб монархиялари ҳудудларига зарба бераётганини тушунмаяпти. Ахир улар яширинча Эрон нефтини сотишда ёрдам берган, тинчлик тарафдори бўлган, гўёки бевосита алоқаси йўқ эди, деган фикр бор.
Масала бундан мураккаброқ. Гап фақат Америка ҳарбий базаларида эмас. Гап шундаки, бу монархиялар Ғарб иқтисодиётининг молиявий таянч нуқталари ҳисобланади. У ердаги амирлар/подшоҳлар аслида Ғарб компанияларининг улкан инвестициялари устидан назорат қилувчи воситачилар сифатида кўрилади. Улар доим “улар ҳаммага фойда беради, ҳатто Эронга ҳам — демак уларга тегилмайди” деган мантиқ билан ҳимояланиб келган.
Аммо Эрон раҳбариятига, жумладан олий раҳбар Али Хоманаий ва президент М. Пезешкиёнга қарши суиқасд уринишлари вазиятни янги босқичга олиб чиқди. Энди дипломатик ўйинлар ва кўрфаздаги Ғарбга яқин давлатлар суверенитетини тан олиш даври тугади.
Амирликлар ва қиролликларга зарбалар — бу аслида Ғарбнинг минтақадаги активларига, нефть, кўчмас мулк ва технология атрофида шаклланган молиявий тизимига босим сифатида баҳоласак бўлади.
Бундай ёндашув Ғарб элиталарининг оғриқли нуқтаси айнан молиявий манфаатлар эканига урғу беради: одамлар тақдиридан кўра миллиардлаб инвестициялар кўпроқ ҳимоя қилинади, деган фикр илгари сурилмоқда.
Баҳрайн мисолида эса Эрон маҳаллий шиа аҳолининг норозилигига таяниши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар ҳам бор.
Умуман олганда, Теҳрон минтақавий гибрид қарама-қаршилик ва билвосита ҳаракатлар стратегиясига тайёрлигини намоён қилмоқда.
М. Шевченко, сиёсий эксперт