Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

28 апрелда Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн шартномалар очилади

28 апрелда Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн шартномалар очилади

UzAuto Motors Chevrolet Cobalt учун контрактацияни очади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Cobalt автомобилларига бўлган юқори талаб ҳамда мижозлар мурожаатлари асосида контрактация жараёни барча комплектациялар учун очилади.

Шартномаларни 28 апрель соат 10:00 дан бошлаб uzavtosavdo.uz сайти орқали онлайн ёки Chevrolet расмий дилерлик маркази орқали расмийлаштириш мумкин.

Телеграм-бот ҳамда УзАвтоСавдо (iOS/Android) мобил иловаси орқали навбатни кузатиш ва мавжуд автомобиллар ҳақида маълумот олиш имконияти мавжуд.

Автомобиль ишлаб чиқарувчиси тузилган шартномалар учун 7 кун ичида тўлов қилиниши кераклигини эслатди. Қўшимча қилинишича, тузилган шартномаларда махсус ҚР-код мавжуд бўлиши шартноманинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди.

“Бундай ҚР-кодга эга бўлмаган шартномаларга UzAuto Motors ва Chevrolet расмий дилерлари алоқадор эмас. Мижозлардан диққатли бўлишларини ва шартнома тузишда доимо ушбу ҚР-код мавжудлигини текширишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 15:22. Ўқилди: 391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!