2015 йилдан буён биз Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақасида энг тез ривожланаётган давлат сифатида тан олиндик. Ўзбекистон 2025 йилги Барқарор ривожланиш ҳисоботи рейтингида 167 та давлат орасида 62-ўринни эгаллади. Бу дегани биз нафaқат ўзимизни, балки бутун минтақамизни олдинга етакламоқдамиз.
Ҳисоботда айниқса қуйидаги соҳалардаги ютуқлар алоҳида қайд этилган:
• Камбақалликни қисқартириш
• Сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш
• Гендер тенглиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги
• Рақамли ва яшил иқтисодиёт
• Очиқ статистика ва ижтимоий ҳимоя механизмлари