Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

2025 йилда Ўрта ер денгизида 3 та танкер портлаган – уларнинг барчаси портлашидан олдин Россия портларига борган

2025 йилда Ўрта ер денгизида 3 та танкер портлаган – уларнинг барчаси портлашидан олдин Россия портларига борган

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

15 феврал куни Италиянинг Савона портида содир бўлган портлаш Seajewel танкерини шикастлади. Январ ойи охирида Туркиянинг Жейхан портида Seacharm танкерининг портлаши кузатилди. Феврал ойида эса Ливия қирғоқларида Grace Ferrum кемаси портлаш туфайли жиддий шикастланган.

Юқорида номлари тилга олинган уччала танкер яқинда Россия портларига кирган.

Ҳодисаларнинг сабаблари ҳали аниқланмаган. Агентлик маълумотига кўра, бу минтақа учун сўнгги бир неча ўн йилликдаги илк марта кузатилган портлаш билан боғлиқ ҳодисалардир.

Киритилди: 19:55 20.02.2025. Ўқилди: 1697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!