Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

2024 йилда тармоққа узатилган электр энергиясини сотишдан тушган тушум 4 053 млрд. сўмни ташкил этди

2024 йилда тармоққа узатилган электр энергиясини сотишдан тушган тушум 4 053 млрд. сўмни ташкил этди

АОКАда “Ўзбекгидроэнерго”АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йилдаги режалар ҳақида маълумот берилди:

⚫️Жамият томонидан бугунги кунга қадар умумий қуввати 430 МВтга тенг бўлган 55 та ГЭС фойдаланишга топширилди.

⚫️Шундан, 42 та янги ГЭС қурилган бўлса, 13 та мавжуд ГЭС замонавий талаблар асосида тўлиқ модернизация қилинди.

⚫️2024 йил якунлари билан Жамиятнинг умумий активлари қиймати илк бор 1 млрд 200 млн. долларга етказилди. 2017 йил билан таққосланганда, жами активларимиз қиймати 4 баробарга ошди. Бу билан, Жамиятнинг халқаро миқёсдаги “кредит елкаси” ишончлилик даражаси янада мустаҳкамланиб 2,5 коэффициентни ташкил этди.

⚫️2024 йилда тизимдаги энергия ҳосил қилувчи корхоналар томонидан 8,2 млрд. кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

⚫️ “Ўзбекгидроэнерго” АЖ миллий электр тармоқларига электр энергиясини етказиб бериш асносида, йирик солиқ тўловчи сифатида ўтган йилнинг ўзида давлат бюджетига қарийб 1 триллион сўмлик солиқ ва бошқа тўловларни амалга оширилди.

📌“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан жорий 2025 йилда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича устувор вазифаларни амалга ошириш мақсад этиб белгиланган:

🔝 2025 йилда электр энергияси ишлаб чиқаришда ўтган йилга нисбатан 10 фоиз ўсиш суръатига эришиш;

🔝Инвестиция дастурига асосан умумий 3,3 млрд.долларга тенг 14 та лойиҳани амалга ошириш;

🔝 умумий қуввати 222 МВт, йиллик ишлаб чиқариши 1 млрд кВт.соатга тенг 38 та лойиҳани фойдаланишга топшириш.

Киритилди: 14:04 27.03.2025. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!