Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

2024 йилда тадбиркорлик субъектларига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун электрон аукцион савдолари орқали 350 та участка таклиф этилади

2024 йилда тадбиркорлик субъектларига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун электрон аукцион савдолари орқали 350 та участка таклиф этилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” ДМ директор ўринбосари Элёр Фозилов маълум қилди.

⌨️ Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномаларни бериш тўлиқ электронлаштирилиб, 2023 йилда:

⏺ер ости сувлари бўйича жами 1 895 та гидрогеологик хулоса;

⏺ер ости сувларига қудуқ бурғулашга жами 2 157 та рухсатнома;

⏺сувдан махсус фойдаланиш учун жами 1 399 та рухсатнома берилган.

💻Стратегик турдаги фойдали қазилмаларга жами 158 та рухсатнома берилган бўлиб, шундан 10 та геологик объект аукционга қўйилган, бугунги кунда 8 таси реализация қилинди ва 8,4 млрд сўм маблағ бюджетга туширилди, қолган 2 таси бўйича савдолар давом этмоқда.

💵Норуда хомашёсидан фойдаланишга жами 591 та рухсатнома берилган бўлиб, 302 та объект аукционга қўйилган, шундан 117 та рухсатномалар берилиб, шундан (геология-қидирув ишларига 101 та, қазиб олишга 16 та) жами 9,9 млрд сўмга реализация қилинди.

💵Олтин изловчилар усулида фаолиятни амалга оширишга жами 36 та объект аукционга қўйилган бўлиб, шундан 35 та рухсатномалар берилиб, 7,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Киритилди: 17:17 02.02.2024. Ўқилди: 1393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!