Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

2024 йилда 2 млн аҳоли тадбиркорликка жалб қилинади

2024 йилда 2 млн аҳоли тадбиркорликка жалб қилинади

“Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори 2024 йилда 2 млн аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш бўйича қуйидаги тизим жорий этилади:

⚫️аҳоли ва тадбиркорларни ўқитиш, лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш ва шу орқали “оилавий тадбиркор – микро бизнес – кичик бизнес – ўрта бизнес” занжири йўлга қўйилади;

⚫️“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ва бошқа ҳамкор тижорат банкларидан иборат яхлит молиявий тизим асосида кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари молиявий қўллаб-қувватланади.

Шу билан биргаликда яқинда трансформацияга учраган қуйидаги ташкилотларда 2024–2026 йиллар учун кейинги мақсадли кўрсаткичлар (KPI) белгиланмоқда:

⚫️Бизнесни ривожлантириш банки – 150 минг кичик тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтиришга масъул бўлади ва бунинг учун халқаро молия ташкилотларидан 1,2 млрд доллар жалб қилинади ва 300 млн доллар евробонд чиқарилади;

⚫️Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси – ўрта бизнесни 2,5 бараварга (10 мингдан 25 мингга) оширишга масъул бўлади ва бунинг учун молиявий хизматлар 8 трлн сўмдан 14 трлн сўмга етказилади, 300 млн доллар евробонд чиқарилади ҳамда 450 та корхонага улуш киритилади ва хизматлар ипотекаси берилади.

Киритилди: 16:50 20.11.2023. Ўқилди: 1130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!