Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

2 вилоятда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди

2 вилоятда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида гиёҳвандлик воситаларининг катта партияси ноқонуний айланмадан олинди.

Жумладан, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1993 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахс бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашина “Сурхондарё-Бухоро” йўналишида ҳаракатланаётган вақтида Когон тумани ҳудудида тўхтатилди.

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг мотор қисмидаги ҳаво фильтри остига яшириб қўйилган 993 гр “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Суриштирувлар давомида, у наркотик моддани Термиз туманида истиқомат қилувчи, 1980 й.т., халқаро юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи шахсдан олганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди.

Натижада, ушбу шахс ҳам ушланиб, унинг ёнидан муқаддам Афғонистондан контрабанда қилинган 5 кг ва яшаш хонадонидан эса 7 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Киритилди: Бугун 11:55. Ўқилди: 318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!