АҚШ етакчиси Дональд Трамп Эронни «тезроқ ақлини йиғиб олишга» чақирди.
«Эрон ўз кучларини бир жойга жамлай олмаяпти. Улар ядровий қуролдан холи бўлиш бўйича келишувни қандай имзолашни билишмаяпти. Уларга тезроқ ақлини йиғиб олганлари маъқул!» — деб ёзди у Truth Social ижтимоий тармоғида.
Трамп ушбу постига қўлида қурол ва кўзойнакда акс этган суратини илова қилган. Сунъий интеллект ёрдамида яратилган ушбу суратда: «Энди яхши йигит бўлиш тугади», — деган ёзув туширилган.