ИИБ ходимлари томонидан Тошкент вилоятида жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган фуқароларнинг оила аъзолари билан учрашувлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбоут хизмати «Дарё»га хабар берди.
Учрашувларда қидирувдаги шахс Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида яширинган бўлса, ҳеч қандай тўсқинликларсиз ватанига қайтиши мумкинлиги ва унинг жазоси енгиллаштирилиши тушунтирилмоқда.
Хусусан, 1977 йили туғилган ангренлик А.А. ва унинг турмуш ўртоғи 18 йил мобайнида суд ва тергов органларидан яшириниб юрган. Тошкент вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси ходимлари кўмагида А.А. ва унинг оила аъзолари Ўзбекистонга қайтиб келди.
А.А. ва унинг турмуш ўртоғига нисбатан белгиланган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси гаров эҳтиёт чорасига ўзгартирилди.