Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 18 февраль куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда қор ёғади. Кечқурун ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-16, Хоразм вилоятида 6-11, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 11-16, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво булутли бўлади, қор ёғади. Жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Хавфли қор уюмлари бўлиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
17 февраль куни республикамизнинг айрим туманларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, баъзи жойларида секундига 25-28 метргача кучайиши мумкин.
17-22 февраль кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши мумкин.