Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Кремль Қрим кўпригидаги портлашга изоҳ берди

Кремль Қрим кўпригидаги портлашга изоҳ берди

"Портлаш ростдан ҳам бўлган, ҳеч нарса шикастланмаган, кўприкда ҳаракатланиш давом этмоқда", — деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

3 июн куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) Қрим кўпригининг таянч устунларидан бирига ўз агентлари томонидан қўйилган портловчи қурилмалар фаоллаштирилганини маълум қилган эди.

Шу билан бирга, Қрим кўпригидаги вазият бўйича тезкор маълумотлар бериб бориладиган Telegram каналида 3 июн куни эрталаб кўприкда ҳаракат вақтинчалик тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.

Киритилди: 15:59 04.06.2025. Ўқилди: 1956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!