Украинанинг Чернигов вилоятидаги Прилуки шаҳрида дрон ҳужуми оқибатида камида беш киши, жумладан, бир ёшли бола ҳалок бўлди, олти киши яраланди.
Бу ҳақда Чернигов вилояти давлат маъмурияти раҳбари Вячеслав Чаус "Телеграм" каналида ёзган.
Унинг таъкидлашича, ҳужумда камида олтита дрон ишлатилган.
"Портлашлар оқибатида турар-жой ҳудудидаги уйлар вайрон бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, беш киши ҳалок бўлган - улардан икки нафари аёл ва бир ёшли бола вайроналар остидан топилган. Шунингдек, олти нафар ярадор ҳақида маълумотлар бор, улар маҳаллий касалхоналарга ётқизилган, уларга барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда", — деди В.Чаус.
Вилоят давлат ҳокимияти раҳбарининг қўшимча қилишича, ҳалокат содир бўлган жойда фавқулодда хизматлар ишламоқда.