Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Бошланди! АҚШ Киевга ваъда қилинган ракета компонентларини ўз эҳтиёжларига йўналтирди

Бошланди! АҚШ Киевга ваъда қилинган ракета компонентларини ўз эҳтиёжларига йўналтирди

Пентагон раҳбари Пит Хегсет Украина учун мўлжалланган ракета сигорталарини АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари эҳтиёжларига йўналтиришни буюрди.

Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Уларнинг маълумотларига кўра, Хегсет бу қарор ҳақида Конгрессни ўтган ҳафта хабардор қилган.

Таъкидланишича, Украина дронларни тутиб олиш учун фойдаланадиган ерости ракеталари учун сигорталар АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Яқин Шарқдаги бўлинмаларига йўналтирилади.

Вашингтоннинг бу қарори, нашрнинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш мажбурияти заифлашганини кўрсатади.

П.С: Тарқатилган сўнгги маълумотларга қараганда, АҚШ Украинага тобора ҳарбий пакетларни бекор қиладиганга ўхшайди...

Киритилди: 07:01 05.06.2025. Ўқилди: 1531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!