Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ID карта олишлари шарт-ХТВ

16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ID карта олишлари шарт-ХТВ

Абитуриентлар диққатига: ОТМга ҳужжат топшириш учун ID карта олинг, бироқ биопаспорт ҳам ўтади

Халқ таълими вазирлиги жорий йилда мактабни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишни режалаштирган 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID карта олишлари шартлигини эслатиб ўтди.

Маълумотларга кўра, айни пайтда 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ битирувчилар ID карта олмаган.

ОТМларга абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топширишда абитуриентлар ёки биометрик паспорт, ёки ID карта маълумотларини киритиш талаб этилади.

❗️Шу боис, 16 ёшга тўлган (ўқув йили охирига қадар тўладиган) битирувчилар ўз вақтида, яна ҳам аниқроғи ОТМга қабул жараёнлари бошлангунга қадар ID карта олиш ҳаракатида (ҳозир биометрик паспорт бермаяпти, фақат ID карта берилади) бўлишлари тавсия этилади.

Киритилди: 19:07 09.05.2022. Ўқилди: 3376 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!