Хитой шимоли-ғарбидаги Сиан шаҳрида 18—19-май кунлари бўлиб ўтадиган “Хитой—Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чунин маълум қилди.
“Хитой—Марказий Осиё” саммити 18—19-май кунлари Шенси провинсияси Сиан шаҳрида бўлиб ўтади. Форумга ХХР раиси Си Сзинпин мезбонлик қилади” дейилади хабарда.
Хуа Чунинга кўра, саммитда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этади. Туркманистондан ташқари ушбу давлатлар Президентлари 16—20-май кунлари Хитойга параллел давлат ташрифларини амалга оширади.