Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

14 яшар қиз спиртли ичимлик ичиб, комага тушиб қолди

A A A
14 яшар қиз спиртли ичимлик ичиб, комага тушиб қолди

Владивостокда яшовчи ёш қиз хотира маросимида ароқ ичиб, комага тушиб қолди. Бу ҳақда Vl.ru хабар бермоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари манбасининг айтишича, июль ойи ўрталарида 14 ёшли қиз Эгершельд микрорайонида марҳум танишини хотирлаш маросимида бир неча стакан ароқ ичган ва ҳушини йўқотган.

Унинг дўстлари тез ёрдам чақиришди. Шифокорлар қизни кома ҳолатида Владивосток шаҳридаги 2-клиник касалхонага ётқизишди. Кейинчалик маълум бўлдики, қиз спиртли ичимликдан олдин тинчлантирувчи дорилар ичган. Натижада комага тушиб қолган.

Шифокорлар воқеани полицияга хабар қилишди. Ушбу факт бўйича текширув бошлашди. Айни дамда алкогол ичимликни вояга етмаганларга ким сотганлигини ҳам аниқлашмоқчи.

Киритилди: 16:19 07.08.2020. Ўқилди: 5032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!