Заҳириддин Муҳаммад Бобур — буюк ўзбек шоири, мутафаккир, тарихшунос ва давлат арбоби; бобурийлар сулоласи ва салтанати асосчиси.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февраль куни Андижонда таваллуд топган, Фарғона ҳукмдорининг ўғли, Амир Темурнинг эвараси. Бобур 1494 йил Фарғона ҳокими бўлади, 1526 йил Ҳиндистонда марказлашган бобурийлар давлатига (жаҳон тарихига “буюк мўғуллар салтанати” бўлиб кирган) асос солиб, Ҳиндистон инглизлар томонидан босиб олинишига қадар (1848) мавжуд бўлган. Агра шаҳрида 1530 йил 26 декабрь куни вафот этган.
Бобурнинг шеърлари — шоирнинг таржимаи холи, десак муболаға бўлмайди. У орқали ижодкор шоирона тил орқали теран туйғуларни баён қилади, ҳаётий ҳодисалар тўқнашуви натижасида ҳосил бўлган ташвишларни моҳирона сўзлайди.