Бугун 29 май, 2026 йил, жума

O'ZB

"Барселона" яқин соатларда шов-шувли трансфер ҳақида эълон қилади

"Барселона" яқин соатларда шов-шувли трансфер ҳақида эълон қилади

Каталониянинг «Барселона» клуби «Ньюкасл» вингери Энтони Гордонни ўз сафига қўшиб олиш арафасида. Томонлар аллақачон трансфер бўйича келишувга эришган, 25 ёшли футболчи эса пайшанба куни тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди.

Журналист Габриэль Санснинг маълум қилишича, «кўк-анорранглилар» ушбу трансферни бугун, жума куни расман эълон қилишни режалаштирмоқда. Гордон жамоанинг янги аъзоси сифатида таништирилиши ва контракт имзоланганидан сўнг илк интервьюсини бериши кутилмоқда. Мазкур келишув «Барселона»га тахминан 80 миллион еврога тушади.

Таъкидлаш жоизки, Энтони Гордонга «Бавария» ва «Ливерпуль» клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирган эди, бироқ якунда футболчи Испания грандини танлади.

Киритилди: Бугун 11:56. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!