Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

106 ёшли қаҳрамон (ФОТО)

A A A
106 ёшли қаҳрамон (ФОТО)

Биз сизга таништирмоқчи бўлган бу қаҳрамонимиз Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида 1918 йилнинг 1 январида (паспорт маълумотлари бўйича) таваллуд топган Ҳакимов Боратали ота Ҳакимович бўладилар.

Боратали ота иккинчи жаҳон уруши даврида айни навқирон ёшда эдилар. Институтни тамомлаб педагогик фаолиятни тумандаги мактаблардан бирида математика фанидан ёш авлодга билим бериш бошлаган эдилар. Табиийки, иккинчи жаҳон урушининг бошланиши бу урушга ўша даврда иттифоқ таркибида бўлган Ўзбекистоннинг барча эркаклари қатори Боратали отани ҳам четлаб ўтмади. Ота 1942 йили Бешариқ туманидан Ҳарбий фронтга чақирилди. Собиқ иттифоқ армияси сафида Белорусдан то Германия сарҳадларигача бўлган ҳудудларда жанговар ҳужумларда мардонавор ҳаракат қилиб, 1944 йилнинг охирида Собиқ иттифоқ ҳукумати ғалабаси муқаррарлиги аниқлангач бир гуруҳ зиёлилар қатори юртга қайтдилар.

Боротали ота урушдан эсон-омон қайтиб, ўз ватанларида 40 йилдан ошиқ вақт давомида ўзларининг педагогик соҳасидаги фаолиятларини давом эттириб, тумандаги халқ таълими муассаларидаги мактабларда математика фанидан ёш авлодга билим берибгина қолмай, Бешариқ тимани ХТБга қарашли 6-ўрта мактабда директор бўлиб ишлаб, Ўзбекистонда маъориф соҳасининг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшиб келдилар.

 Боратали Ҳакимов ҳозирги кунда ўзининг 7 қизи ва 2 ўғилларидан кўрган 39 нафар набира, 79 нафар чевара ва 8 нафар эвараларнинг ардоғида умгузаронлик қилмоқдалар. Шу йилнинг 1январида Боратали ота 106 ёшга кирганликларини ўз жигарбандлари билан биргаликда нишонлашди. Сизда савол туғилиши мумкин: "Боратали ота 1918 йилда туғилган бўлсалар, қандай қилиб 106 ёшга кирадилар?" . Тўғри, сиз ҳисобда адашмадингиз. Боратали Ҳакимов ўз болаликларини ёдга олганларида 1914–1918- йиллардаги биринчи жаҳон урушини ва Туркистонда миллий озодлик ҳаракати йўлида курашган бир қанча қўрбошилар (ўша даврларда уларни босмачилар деб аташарди) орасида ўзининг бобоси Ҳаким отанинг укалари ҳам бўлганлигини эслайдилар. Бундан кўриниб турибдики, Боратали ота ўша даврларда камида 4-5 ёшларда бўлган . Лекин уруш туфайли туғилган чақалоққа гувоҳнома олиш кейинга сурилган.

106 ёшли қаҳрамон (ФОТО)

Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб , юртга қайтмаган, бедарак йўқолган ва майиб-мажруҳ бўлиб қайтган ватандошларимизни муқаддас хотираси олдида бош эгар эканмиз, ҳозирги кунда жуда камчилик бўлса-да орамизда биз билан бирга шу кунларга етиб келиб, эл-юрт ва яқинлари ардоғида умр кечираётган Боратали ота ва бошқа қаҳрамонларимизни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан чин дилдан табриклаб, қолаверса, Иккинчи жаҳон урушида ғалабага қўшган ҳиссалари учун халқимиз номидан ва шахсан ўз номимдан бошимиз ерга теккунча таъзим қиламан. Боратали ота Ҳакимовга ва ҳозирги кунда кексалик гаштини сураётган бошқа жангчи қаҳрамонларимизга янада узоқ умр кўриб, халқимизга , келажак авлодларга ҳақиқий ватанпарлик тимсоли ва тарихнинг тирик гувоҳлари сифатида ўрнак бўлиб , дастурхонларимиз тўрида доугўйларимиз бўлиб юришларини тилаб қоламан. Боратали ота – умрингиз узоқ бўлсин, ҳамиша давлатимиз ва халқимиз ардоғида бўлинг.

Дилирабо Тошпўлатова

Киритилди: 13:50 09.05.2020. Ўқилди: 3724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!