Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

100 минга яқин Ўзбекистон фуқароси 10 кунда Россияни тарк этди

100 минга яқин Ўзбекистон фуқароси 10 кунда Россияни тарк этди

25 августдан 5 сентябрга қадар Россиядан Ўзбекистонга 96 415 нафар фуқаро қайтиб келди, деб хабар берди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Уларнинг 54 885 нафари Россиядан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиарейслар орқали қайтган бўлса, яна 41 530 киши Қозоғистон ҳудуди орқали кириб келган.

Экспертлар Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг оммавий қайтишини рубль қадрсизланиши, реал даромадларнинг пасайиши, хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар ва Россияда миграция қонунчилигининг изчил равишда кучайтирилиши билан боғламоқда.

🌍 Мутахассисларга кўра, минтақа фуқаролари меҳнат миграцияси учун тобора кўпроқ муқобил йўналишларни танламоқда. Улар орасида Яқин Шарқ давлатлари, Европа мамлакатлари, Жанубий Корея ва Хитой бор.

Киритилди: 06:47 17.09.2026. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!