Бугун 30 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

100 дан ортиқ портда докерлар қурол-яроғ етказиб беришга қарши иш ташлаш эълон қилди

100 дан ортиқ портда докерлар қурол-яроғ етказиб беришга қарши иш ташлаш эълон қилди

Жума куни 22 та мамлакатдаги порт ишчилари урушга ва портлардан қурол-яроғ экспорти учун фойдаланилишига қарши норозилик сифатида иш ташлашади.

Ушбу акция Ўрта Ер денгизидаги юк ташиш ҳажмининг 40 фоиздан ортиғига таъсир қилиши ва умумий қиймати 2 миллиард доллардан зиёд бўлган юк ташиш жараёнларини тўхтатиб қўйиши мумкин.

Дастлаб Италия, Франция, Греция, Испания, Туркия ва Марокашдаги докерлар касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган иш ташлашни ҳозирда 113 та портда фаолият юритувчи 25 дан ортиқ касаба уюшмаси қўллаб-қувватламоқда.

Норозилик намойишлари Европанинг ва бошқа минтақаларнинг йирик денгиз транспорти марказларига, жумладан, Гамбург, Валенсия, Гавр, Альхесирас, Пирей ва Генуя портларига, шунингдек, Марокашдаги Танжер-Мед ҳамда Ҳиндистондаги Нава-Шева портларига қаратилган бўлиши кутилмоқда.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, Европадан ташқари Ҳиндистондаги ўнга яқин порт фаолияти ҳам издан чиқиши мумкин. Ҳиндистон Сув транспорти ходимлари федерацияси ҳам ушбу акцияни қўллаб-қувватламоқда.

Киритилди: Бугун 08:50. Ўқилди: 386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!