«Хавфсиз мактаб» лойиҳаси доирасида 2025/2026 ўқув йили бошлангунча мамлакатдаги барча умумтаълим мактабларига биометрик кузатув камералари ўрнатилади.
Янгилик нимада:
Ҳар бир ўқувчининг юзи мактабга киришда сканер қилинади ва қайд этилади;
Агар бола мактабга келмаса, бу ҳақда ота-оналарга автоматик хабар юборилади;
Кузатув камералари кечикишлар, мактаб тартиби бузилиши ёки фавқулодда ҳолатларни тўлиқ қайд этади.
Ушбу чора-тадбирлар мактабларда хавфсизликни ошириш, болаларнинг мунтазам дарсларга қатнашини назорат қилиш ҳамда ота-оналарга тезкор ахборот етказиш мақсадида амалга оширилмоқда.