Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

1 метр куб ичимлик сувининг тариф харажатлари қанча?

1 метр куб ичимлик сувининг тариф харажатлари қанча?

АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов ушбу саволга жавоб берди:

Қайд этилишича, 1 метр куб ичимлик сув тариф харажатларида:

электр энергия харажатлари – 27 фоизни;

мукаммал ва жорий таъмирлаш харажатлари – 19 фоизни;

Хорижий молия ташкилотларининг жалб этилган кредитларини қайтариш харажатлари – 21 фоизни;

иш ҳақи харажатлари – 29 фоизни;

амортизация ва бошқа харажатлар – 4 фоизни ташкил этади.

Ичимлик сувини етказиб бериш харажатлари фарқланиши ҳисобига, тарифлар ҳар бир вилоят ҳудудларида ҳар хил шакллантирилган.

Ичимлик ва оқова сув тарифлари Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилади ва монополияга қарши курашиш ҳамда молия органлари хулосалари асосида ҳудудий халқ депутатлари кенгашлари томонидан белгиланади.

Республика бўйича энг арзон 1 метр/куб тариф қиймати Тошкент шаҳрида 400 сўм, энг қиммат тариф қиймати Навоий вилоятида 3 000 сўмни ташкил этади.

Барча вилоятларда аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда оқова сув хизматлари даражасини ошириш режалаштирилган.

Киритилди: 15:36 22.09.2023. Ўқилди: 3321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!