Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Энди пластик картадан комиссиясиз нақд пул ечиб олиш мумкин

A A A
Энди пластик картадан комиссиясиз нақд пул ечиб олиш мумкин

Халқ банкининг пенсионерлар учун Uzcard карталаридан нақд пул ечиб олишда комиссион фоизлар ундирилмайди, дея хабар қилди Ягона умумреспублика процессинг маркази матбуот хизмати.

Халқ банкининг пенсионерлар учун карталари пенсионерларнинг хоҳиши бўйича бепул очилади. Уларда овердрафт мавжуд бўлиб, мижоз ҳисобида пул етарлича ёки мутлақо пул бўлмаса, банк ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида кредит тақдим этади. Пенсионерлар картаси эгаси пулни ўз карта рақамига олади.

Овердрафтдан ҳар ой пенсия тушадиган муддатгача фойдаланиш мумкин. Кредит муддати 12 ой бўлиб, ойлик 1,33 фоиз устама ёзилади.

Қайд этиш жоизки, аввалроқ Ўзбекистон Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуродов яқин келажакда пенсияларни нақд пулда тўлашни тўхтатиш режаси ҳақида маълум қилганэди. Унинг ўрнига ҳар бир маҳалла ва хизмат кўрсатиш жойларига банкоматлар ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Киритилди: 14:03 10.05.2019. Ўқилди: 3807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!