Адлия вазирлиги маълум қилишича, Р.Худойбердиевга тегишли мусиқий асарлар телеканал томонидан рухсатсиз ва тегишли шартнома тузилмасдан бир нечта теленовеллаларда ишлатилган.
Шунингдек, Splay ва YouTube платформалари орқали бу мусиқий асарлар барчага тақдим этилган.
Ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-1-моддаси (муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга юборилган.
Вазирлик муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилишни талаб қилган.