Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бокуда “Ўзбекистон” боғининг пойдеворига рамзий капсула қўйди ва муҳим лойиҳа қурилишини бошлаб берди.
Боғ пойдевори Бокунинг жадал ривожланаётган “Оқ шаҳар” ҳудудида қурилмоқда. Лойиҳага кўра, 8,5 гектар майдонда Ўзбекистоннинг бой маданияти ва анъаналарини намойиш этувчи улкан мажмуа барпо этилади.
Боғ ҳудудида ўзбек меъморий обидалари, сайилгоҳлар, меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар масканлар ташкил этилади.