NATO бош котиби Россия ташқи ишлар вазирининг "алянс тез орада қулаши" ҳақидаги фикрига изоҳ берди.
Марк Рютте бу ҳақда ундан Fox News телеканали эфирида айтиб ўтди.
"Лавров ҳақида гапирадиган бўлсак — у, назаримда, Исо Масиҳ туғилган пайтдан бери Россия ташқи ишлар вазири ва ўшандан бери унинг оғзидан ҳеч қандай фойдали сўз чиққани йўқ. Шунинг учун унинг гапларига катта аҳамият беришга ҳожат йўқ", — деди Рютте.
30 июн куни Лавров журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, NATO давлатлари алянс саммитида мудофаа бюджети оширилиши юзасидан келишиб олганини "фалокат" деб атаган ва бу "алянснинг қулашига олиб келади" деб баёнот берган эди.