Россияга амалий ташриф билан келган Қирғизистон президенти Кремлда кутиб олинди.
Россия президенти билан учрашувда Жапаров икки давлат орасидаги муносабатларда тўлиқ ўзаро тушуниш ва ишонч мавжуд экани ва ҳеч қандай сиёсий келишмовчилик ва қарама-қаршиликлар йўқлигини таъкидлади.
Путин Жапаровга Қирғизистонда рус тилига алоҳида мақом берилгани учун миннатдорчилик билдирди. “Бу қатор соҳаларда, жумладан, иқтисодий соҳада ҳам самарали ишлаш имконини бермоқда”, - деди Россия президенти.