Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ учун Украина энди устувор йўналиш эмас...

АҚШ учун Украина энди устувор йўналиш эмас...

АҚШ томонидан Украинага муҳим ўқ-дорилар етказиб беришнинг тўхтатилиши “Вашингтон урушдан чиқаётганидан” дарак беради, деб ёзмоқда The New York Times.

"АҚШ учун Украина энди устувор йўналиш эмас, Вашингтон ташқи сиёсатининг марказида ҳам эмас", — деди Украина Олий Радаси депутати, мудофаа қўмитаси аъзоси Соломия Бобровская.

Унинг сўзларига кўра, Patriot тизими учун ўқ-дорилар тугаб бормоқда ва бу ҳолат Киев мудофаасини анча қийинлаштиради, чунки Украинада мавжуд Patriot тизимларининг аксарияти айнан Киевда жойлашган.

"Бу жуда катта ва жиддий муаммо. Биз қурол топамиз, аммо бу анча қийин бўлади. Унгача эсв анча кўп одам ҳалок бўлиши мумкин", — деди Киев атрофида дронларга қарши кураш бўлинмаси қўмондони Олег Ворошиловский.

Киритилди: 20:25 02.07.2025. Ўқилди: 1020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!