Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Озарбайжонда рус тилида таълим берувчи мактаблар босқичма-босқич ёпилмоқда

Озарбайжонда рус тилида таълим берувчи мактаблар босқичма-босқич ёпилмоқда

Озарбайжон мактабларида рус тилидаги таълим босқичма-босқич тугатилмоқда. Ҳозирда мамлакатда фаолият юритаётган 300 дан ортиқ рус тилидаги мактаблар тақдири катта савол остида қолмоқда.

Мактаб чатлари орқали ота-оналарга юборилаётган хабарларда айтилишича:

  • Уч йил ичида мактаблар тўлиқ озарбайжон тилида таълимга ўтади;

  • Рус тилидаги дарслар бекор қилинади;

  • Рус синфларида дарс бераётган ўқитувчилар қайта тайёрлов курсларига юборилади.

Ҳозирда:

  • 16 та мактаб фақат рус тилида таълим беради;

  • Қолганларида эса икки тилда — рус ва озарбайжон тилларида ўқув жараёни олиб борилади.

Ҳукумат бу масала юзасидан ҳали расмий баёнот бермаган. Бироқ турли манбалар ушбу ўзгаришлар тахминан 2025 йилдан кучга киради, деб хабар тарқатмоқда.

Ота-оналар ва таълим соҳаси вакиллари орасида бу қарор катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар буни миллий тилни ривожлантириш деб баҳолашса, бошқалар таълимда тил танлаш эркинлиги чекланаётганини таъкидламоқда.

Киритилди: 17:56 02.07.2025. Ўқилди: 722 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!