Туркияда кана туфайли 12 гектар ўрмонга ўт қўйган эркак ҳибсга олинди.
Туркиянинг Маниса вилояти суди канани йўқ қилишга уриниб, 12 гектар ўрмонга ўт қўйган шахсни ҳибсга олди, деб хабар бермоқда CNN Türk телеканали.
Ўт ўчирувчилар сешанба куни тўққизта жойдаги ўрмон ёнғинини ўчиришда давом этмоқда. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмакли аввалроқ мамлакатда беш кун ичида 340 дан ортиқ ёнғин қайд этилганини маълум қилди.
“Манисадаги ёнғин аллақачон 12 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонларни вайрон қилган. Жандарм кучлари ёнғин сабабларини ўрганиб, Ўзжан Ташханни қўлга олди ва ёнғинга унинг айбдор эканлигини аниқлади. Ташхан сўроқ пайтида ёстиқдан кана топиб олгач, ёстиқни ёқиб юборганини ва уни боққа улоқтирганини айтди”, дея хабар беради Ташхан.
Одатда Туркиянинг шимолий вилоятлари аҳолиси ҳар йили кана билан жабрланишади, бироқ бу йил иссиқ туфайли Истанбул ва Анталияда кана пайдо бўлди. Сивас вилоятида йил бошидан буён 10 киши кана чақиши туфайли Қрим-Конго геморрагик иситмаси инфекциясини ютириши оқибатида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар беради ria.ru.