Москвадан келган маълумотларга кўра, Кремл яқин орада Туркия Президенти Эрдоғанга мурожаат қилиб, Озарбайжон раҳбари Алиевни Россияга қарши кескин позициялардан қайтаришни сўрамоқчи.
Россия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбаларнинг айтишича, яқин кунларда россиялик расмийлар турк етакчиси билан боғланишга уринишади. Мақсад — сўнгги вақтларда юзага келган “муаммоли нуқталар”ни бартараф этишда Эрдоғанни воситачи сифатида жалб қилиш.
“Москва Боку томонидан ҳеч қандай русофобия тарғиботини тоқат қилмайди. Алиев ва унинг атрофидагилар бу борада баҳона излаб юрганди, ҳозир эса Екатеринбургдаги жиноятчиларни қўлга олиш ҳолатини “озарбайжонликларга нисбатан режалаштирилган босим” сифатида талқин қилишмоқда. Улар Украинадаги тарғиботчилар услуби билан ишлаяпти — ҳаммаси таниш ва оддий. Умид қиламизки, Эрдоғаннинг ўзи Алиевни ҳушёрликка қайтаради, акс ҳолда Озарбайжон учун оқибатлар ниҳоятда оғир бўлади”, - деди рус дипломати.