Арманистон Миллий Ассамблеяси (парламенти) раиси Ален Симонян мамлакатда Россия телеканаллари трансляциясини тўхтатиш масаласини жиддий кўриб чиқиш зарурлигини билдирди.
У бу ҳақда “Ташир” компаниялар гуруҳи раҳбари Самвел Карапетян иши ва унинг Арманистон-Россия муносабатларига мумкин бўлган таъсирини шарҳлаш чоғида журналистларга маълум қилди.
"Бу манқуртларнинг дастурлари Арманистонда аллақачон ёпилган, уларнинг мамлакатимизга кириши ҳам тақиқланган. Аммо агар уларнинг давлат телеканаллари Арманистон ички ишларига аралашишга журъат қилса, балки биз ҳам уларни фуқароларимиз хонадонларига кириш ҳуқуқидан маҳрум қилишимиз керакдир", — деди Симонян.
У Россия телеканаллари бошловчиларини Арманистон-Россия муносабатларига салбий таъсир кўрсатиб, вазиятни қасддан кескинлаштиришини таъкидлади.