Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Мексикада автобуслар автоҳалокати натижасида 25 киши ҳалок бўлди

Мексикада автобуслар автоҳалокати натижасида 25 киши ҳалок бўлди

Мексиканинг Оахака ва Дуранго штатларида автобуслар иштирокида иккита йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, камида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Биринчи ҳодиса Митла — Теуантепек шоссесида юз берди. Автобус Санто-Доминго-Нарро аҳоли пунктига 200 метр қолганда ағдарилиб кетган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида 11 киши вафот этди, яна 12 фуқаро шошилинч равишда касалхонага ётқизилди.

Иккинчи авария Техас штатидаги Мак-Аллен шаҳридан келаётган автобус иштирокида содир бўлди. Ичида 24 йўловчи бўлган автобус ярим тиркамали юк машинаси билан тўқнашиб, ёнғин чиққан. Натижада 14 киши ҳалок бўлди.

Киритилди: 18:40 11.03.2025. Ўқилди: 715 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!