Украина разведкаси Россиянинг урушда танаффус хоҳлашининг сабабини тушунтирди.
Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов Россияда Украинага қарши урушда танаффус қилиш заруратининг барча белгилари мавжудлигини маълум қилди. У бу ҳақда Deutsche Welle'га берган изоҳида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, россияликлар ўзларининг ишлаб чиқариш имкониятлари чегарасига етиб борган.
"Разведка раҳбаридан сўрасангиз, қандай белгилар деяпсиз? Ҳа, бунинг барча белгилари бор, мутлақо ҳаммаси," дея жавоб берди у журналистлар саволига.
Буданов таъкидлашича, Россия аллақачон ҳарбий ишлаб чиқаришнинг энг юқори даражасига эришган ва ҳозирги ҳажмдан ортиқ қурол-яроғ ишлаб чиқаришни кўпайтира олмайди.
Россия Федерацияси учун танаффус талаб қиладиган яна бир омил - бу жанг ҳаракатларининг юқори нархидир. Бош разведка бошқармаси раҳбарининг таъкидлашича, урушнинг бир куни Москвага деярли бир миллиард долларга тушмоқда, бу Россиянинг расмий бюджетининг қарийб 41 фоизини ташкил этади.
"Россия ўз маблағларини сарфламоқда. Бу борада бизнинг ҳамкорларимиз бор ва улар ҳам ўз маблағларини сарфлашмоқда," дея қўшимча қилди Буданов.