Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказди

"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказди

Пеп Гвардиола мавсумнинг иккинчи қисмидаги еврокубок ўйинлари учун Абдуқодир Ҳусановни ҳам «заявка»дан ўтказган. Шунингдек, янги ўйинчилардан Омар Мармуш ва Нико Гонсалес ҳам УЕФАга топширилган рўйхатдан жой олди. Қишки трансферлардан Витор Рейс ва Клаудио Эччивери эса бу таркибга киритилмади. Жароҳатидан тузалмаган Родри ҳам рўйхатга қўшилган.

Шу тариқа, Абдуқодир Ҳусанов «Сити»нинг «Реал»га қарши 11 феврал кунги ўтиш ўйинида майдонга тушиш имкониятига эга бўлади. Жавоб учрашуви 19 февралда Мадридда бўлиб ўтади.

"Манчестер Сити" расмий сайти Чемпионлар лигаси жорий мавсумининг иккинчи қисми учун рўйхатдан ўтказилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Қувонарлиси, қишда "Ланс"дан "Манчестер Сити"га ўтган Абдуқодир Ҳусанов ҳам ушбу қайдномага киритилди.

"Манчестер Сити"нинг УЕФА Чемпионлар лигаси учун қайдномага киритган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Эдерсон, Ортега, Карсон.

Ҳимоячилар: Аканжи, Аке, Диаш, Стоунс, ҲУСАНОВ, Гвардиол.

Ярим ҳимоячилар: Нико, Гюндоган, Грилиш, Де Брюйне, Бернарду, Родри, Ковачич, Нуньеш, МакАти, Фоден, Доку, Савиньо.

Ҳужумчилар: Холанд, Мармуш.

Киритилди: 19:05 07.02.2025. Ўқилди: 1132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!