Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Руслар "Ярс" ракеталари билан шуғулланмоқда

Руслар "Ярс" ракеталари билан шуғулланмоқда

Россия Волга ҳудудида "Ярс" қитъалараро баллистик ракеталари билан машқларни ўтказмоқда.

Россия мудофаа вазирлиги пайшанба куни маълум қилишича, Волга ҳудудида "Ярс" қитъалараро баллистик ракеталарининг яширин ҳаракатланиш машқлари амалга оширилмоқда.

Вазирлик қорли ўрмон бўйлаб ҳаракатланаётган "Ярс" ракета учиргичларининг видеосини эълон қилди.

Ярс - бу юк машиналарида кўчириб юриладиган ёки силосларга жойлаштирилиши мумкин бўлган ядровий ракетадир. Россия ўтган йили Украинадаги уруш туфайли Ғарб билан қарама-қаршилик кучайган пайтда, Ғарбга ядровий огоҳлантириш сифатида шунга ўхшаш машқларни ўтказган эди.

Вазирликнинг маълум қилишича, ракеталар камуфляж остида "жанговар патруль йўналишлари" бўйлаб жойлаштирилган ва далада 100 километргача масофани босиб ўтган.

Қўшинлар сохта душманнинг қўпорувчи гуруҳлари ва жосус патрулларига қарши мудофаани машқ қилгани ҳам айтилган.

Киритилди: 21:45 06.02.2025. Ўқилди: 2744 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!