Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Мақом, Бахшичилик ва Аския санъати марказлари ташкил этилди

Мақом, Бахшичилик ва Аския санъати марказлари ташкил этилди

Президент раислигида ўтаётган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтилди.

Дунё миқёсидаги иқтисодий инқироз ва пандемия таъсирига қарамасдан, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш учун 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 100 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.

Маданият, адабиёт ва санъат, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш бўйича ҳам катта ишлар амалга оширилди.

Мақом, Бахшичилик ва Аския санъати марказлари ташкил этилди. Шунингдек, “Баҳор” рақс ансамбли, Давлат филармонияси, Давлат симфоник оркестри каби 20 дан ортиқ муассасалар фаолияти йўлга қўйилди.

Ўтган даврда 11 та янги музей, 2 та театр, 28 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 5 та олийгоҳ, жумладан, янги авлод журналистларини тайёрлашда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилди.

Киритилди: 13:27 22.12.2023. Ўқилди: 1264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!