Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон мудофаа вазири Италия мудофаа вазирини қабул қилди

Ўзбекистон мудофаа вазири Италия мудофаа вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбанов юртимизга ташриф буюрган Италия мудофаа вазири Крозетто Гвидони қабул қилди.

Тенглик, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида мустаҳкамланиб бораётган икки давлат алоқаларининг ривожланиши кейинги йилларда янги босқичга кўтарилмоқда. Сиёсий, иқтисодий, маданий-ижтимоий ва бошқа соҳаларда кенгайиб бораётган ҳамкорликка уйғун равишда тинчлик ва барқарорликка таҳдид ҳисобланган экстремизм, диний радикализм, халқаро терроризм ҳамда бошқа трансмиллий хавфларга қарши курашишда ҳам Ўзбекистон ва Италиянинг мақсадлари муштарак.

Расмий қабул маросими аввалида нуфузли меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради.

Шундан сўнг бўлиб ўтган учрашувда хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, унинг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида икки давлат мудофаа идоралари ўртасида штаб музокараларини ўтказиш анъанага айлангани эътироф этилди.

Суҳбат якунида Ўзбекистон ва Италиянинг ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари юқори баҳоланди.

Киритилди: 14:24 26.04.2023. Ўқилди: 1415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!