Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Sh.A.” МЧЖ раҳбари Р.А. банк филиалидан ажратилган 500 млн сўм имтиёзли кредит маблағи эвазига таъминотчи корхонадан қабул қилиб олган маиший техника жихозларини сотувидан тушган маблағларни кредит қарздорлигини сўндиришга йўналтирмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “K-I.” МЧЖни норасмий бошқариб келган М.К. ва бошқалар, МЧЖга тикув дастгоҳларини сотиб олиш учун ажратилган 170 млн сўм имтиёзли кредит маблағини бошқа мақсадларда фойдаланиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.