Расмийларнинг фикрича, кенг кўламли қурилиш қўшинларни тезроқ кўчириш ва Хитой билан эҳтимолий можарога тайёргарлик даражасини ошириш имконини беради.
Прокуратура маълумотларига кўра, байрамлар давридаги ҳужумлар асосан мусулмон бўлмаганларга қарши қаратилган.
АҚШ баёнотга қўшилмади ва уни имзолашдан бош тортган G7 даги ягона давлат бўлди.
АҚШ Миллий хавфсизлик архиви Путиннинг президент Жорж Буш билан 2001, 2005 ва 2008 йиллардаги учрашувларининг сўзма-сўз стенограммаларини эълон қилди.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Жанубий Африка Республикаси томонидан Халқаро жиноят судига Исроил давлати устидан киритилган даъво ишига Бельгия ҳам расман қўшилди. Олдинроқ ушбу даъво ишига Бразилия, Колумбия, Ирландия, Мексика, Испания, Туркия каби давлатлар ҳам қўшилган эди.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
Оқ уй АҚШ қуролли кучларига Венесуэла нефтининг камида яқин икки ойлик "карантин"ини таъминлашга эътибор қаратишни буюрди, деб ёзади Reuters манбага таяниб.
Ғарб давлатлари гуруҳи, жумладан, Буюк Британия, Канада ва Германия Исроил хавфсизлик вазирлигининг босиб олинган Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида 19 та янги аҳоли пункти қурилишини маъқуллаш ҳақидаги қарорини кескин қоралади.
Германиядаги тиббиёт ассоциациялари ҳам ҳукуматдан шакар солиғини жорий этишни бир неча бор талаб қилган. Тиббиёт мутахассислари шакарга қарши кураш тамакига қарши кураш каби, яъни давлат даражасида кенг қамровли қонунчилик чоралари орқали амалга оширилиши керак, деб ҳисоблашади.
Габбарднинг сўзларига кўра, АҚШ разведка ҳамжамияти сиёсатчиларга, жумладан, Reuters иқтибос келтирган Конгресс аъзосига Россия НАТО билан кенг кўламли урушдан қочишга интилаётгани ҳақида маълумот берган.
Унинг фикрича, бундай кучларнинг ҳаракати АҚШ маъмурияти аллақачон ҳаракатлар режасини белгилаб олганидан далолат беради. «Савол шуки, улар айнан нимага эришмоқчи?» — деди у.