Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

14 та давлат Исроилнинг қарорини қоралади

14 та давлат Исроилнинг қарорини қоралади

14 та давлат Исроилнинг Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида янги аҳоли пунктларини барпо этиш ҳақидаги қарорини қоралади. Бу ҳақда CBC News хабар бермоқда.

Белгия, Канада, Дания, Франция, Германия, Италия, Исландия, Ирландия, Япония, Малта, Нидерландия, Норвегия, Испания ва Буюк Британия Исроил ҳукуматининг томонидан Ғарбий Соҳилидаги Фаластин ерларида яҳудийлар учун 19 та янги аҳоли пунктини қурилишини тасдиқлашига қарши қўшма баёнот билан чиқди.

Ҳужжатда бу қарор халқаро ҳуқуқни бузиши ва минтақавий барқарорликка таҳдид солиши қайд этилган.

АҚШ баёнотга қўшилмади ва уни имзолашдан бош тортган G7 даги ягона давлат бўлди.

Киритилди: Бугун 20:48. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!