Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Германия шакарга солиқ жорий этмоқчи

Германия шакарга солиқ жорий этмоқчи

Германияда шифокорлар уюшмалари ҳам ҳукуматни шакарга солиқ жорий этишга бир неча бор чақирган, деб хабар беради DW.

Германиянинг Шлезвиг-Гольштейн ерлари бош вазири Даниэль Гюнтер шакарга солиқ жорий этиш масаласи ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан кўриб чиқилиши кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, шакарни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш жиддий соғлиқ муаммоларига ва жамият учун катта харажатларга олиб келади.

Даниэль Гюнтер бу ташаббусни 2026 йилнинг биринчи чорагида Бундесратга тақдим этишни режалаштирмоқда. Германиядаги тиббиёт ассоциациялари ҳам ҳукуматдан шакар солиғини жорий этишни бир неча бор талаб қилган. Тиббиёт мутахассислари шакарга қарши кураш тамакига қарши кураш каби, яъни давлат даражасида кенг қамровли қонунчилик чоралари орқали амалга оширилиши керак, деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича, бу чоралар акциз солиғини жорий этиш ва болаларга қаратилган рекламаларни тақиқлашни ҳам ўз ичига олиши керак.

Greenpeace томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқотга кўра, шакарни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш диабет, юқори қон босими ва тиш кариеси хавфини оширади ва Германия бюджетига йилига тахминан 12 миллиард еврога тушади.

Мутахассисларнинг фикрича, шакарга солиқ солиш унинг истеъмолини камайтиришга ёрдам бериши мумкин.

Киритилди: 23:36 24.12.2025. Ўқилди: 321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!