Ғарб давлатлари гуруҳи, жумладан, Буюк Британия, Канада ва Германия Исроил хавфсизлик вазирлигининг босиб олинган Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида 19 та янги аҳоли пункти қурилишини маъқуллаш ҳақидаги қарорини кескин қоралади.
Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Буюк Британия, Бельгия, Дания, Франция, Италия, Исландия, Ирландия, Япония, Мальта, Нидерландия, Норвегия ва Испания вакиллари имзолаган қўшма баёнотда Исроил расмийларига ўз режаларини қайта кўриб чиқиш талаби қўйилган.
"Биз Исроилни ушбу қарорни бекор қилишга, шунингдек, аҳоли пунктларини кенгайтиришни тўхтатишга чақирамиз," - дейилади мурожаатда.
Дипломатларнинг таъкидлашича, бундай қадамлар халқаро меъёрларга зид ва минтақадаги хавфсизликка таҳдид солади.