Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Туркия ҳукумати Рождество ва Янги йил байрамлари вақтида ҳужумлар режалаштирилганликда гумон қилиб, ИШИД террорчилик ташкилотининг 115 нафар тахминий аъзосини ҳибсга олди. Истанбул Бош прокуратурасининг маълум қилишича, полиция шаҳар бўйлаб 120 дан ортиқ манзилда рейдлар ўтказиб, рўйхатдаги гумонланувчиларнинг деярли барчасини қўлга олган.
Прокуратура маълумотларига кўра, байрамлар давридаги ҳужумлар асосан мусулмон бўлмаганларга қарши қаратилган.
Туркия расмийлари қўшни Сурия ҳудудидан келган деб тахмин қилинаётган ИШИД аъзоларига қарши мунтазам рейдлар ўтказиб келади. Сурияда ҳануз террорчи гуруҳлар фаол. Сўнгги кунларда Туркия махсус хизматлари Афғонистон ва Покистон чегараси ҳудудида ИШИДнинг тахминий етакчиси қўлга олинганини эълон қилди. У Европада ҳам террор ҳужумлари тайёрлагани айтилмоқда.