Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
"Россия Украинанинг ҳудудий ён беришини ҳамда Киевнинг NATO'га аъзо бўлишидан воз кечишини талаб қилмоқда. Фронтдаги айрим ютуқлар ҳамда шартнома асосида хизмат қилаётган аскарларнинг барқарор оқими Россияга урушни давом эттириш ва Ғарб шартларини қабул қилмасдан музокараларни чўзиш имконини бермоқда", дея қайд этади NYT.