Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

UNICEF: Ғазолик болалар сулҳга қарамай азоб чекишда давом этмоқда

UNICEF: Ғазолик болалар сулҳга қарамай азоб чекишда давом этмоқда

UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.

Абу Халаф таъкидлади: 2023 йил октябридан бери Ғазо анклави шиддатли ҳужумларга учраган ва тинч аҳоли, айниқса болалар оғир вазиятда қолмоқда. Сўнгги икки йилда мактаб ёшидаги 638 000 бола ўқишдан айрилган, 20 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган, 44 мингдан ортиқ бола жароҳатланган.

Ҳозирда Ғазо секторидаги 36 та касалхонадан фақат 18 таси қисман фаолият юритмоқда, 77% аҳолига жиддий озиқ-овқат етмайди, 101 мингга яқин бола эса ўткир тўйиб овқатланмасликдан азоб чекиши кутилмоқда. Шунингдек, 37 минг ҳомиладор ва емизикли аёллар озиқ-овқат ёрдамига муҳтож.

UNICEF вакили гуманитар ёрдамнинг ошганини қайд қилди, аммо вайронагарчилик ва ҳозирги эҳтиёжлар даражасида бу етарли эмаслигини айтди. Абу Халаф халқаро ҳамжамиятни Ғазо болаларини қўллаб-қувватлашга чақирди ва уларнинг азоб-уқубатлари одатий ҳолга айланишига йўл қўйилмаслигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 15:57. Ўқилди: 164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!